Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу ҳақдаги хабарида БАА президентига Ўзбекистон Республикаси президентининг самимий тилакларини етказганини маълум қилди.
Учрашув давомида томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиққан. Шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш мавзусига ҳам тўхталиб ўтилган.
Саида Мирзиёева БАА президенти билан учрашувни ўзи учун катта шараф деб атаб, кўрсатилган эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.

















