Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“60 ёшда ҳам автобус кутишни истамасангиз ...” — Чирчиқдаги реклама эътирозга сабаб бўлди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги бекатлардан бирига ўрнатилган, чет тилини ўргатувчи ўқув марказининг рекламаси мазмуни эътирозларга сабаб бўлди. “60 ёшда ҳам автобус кутиб ишга боришни истамасангиз, фарзандингизга тил ўргатинг” дейилади эълонда. Рақобат қўмитасининг аралашуви билан, бу рекламалар барча бекатлардан олиб ташланди. Қонунга кўра, рекламада ижтимоий мавқега қараб камситиш тақиқланган.
Kun.uz кузатувчилари таҳририятга йўллаган видеода Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги бекатлардан бирига ўрнатилган чет тилини ўргатувчи ўқув маркази эълонидаги ёзувга эътибор қаратилган.
Унда “60 ёшда ҳам автобус кутиб ишга боришни истамасангиз,, фарзандингизга тил ўргатинг” деб ёзилган.
“Реклама мазмунига эътибор берсангиз, унда ёши катталарни камситиш, автобус кутишни ёмон ва уят ишдек кўрсатишга уриниш бор. Ҳолбуки, ривожланган давлатларда бойлар ва мансабдорлар ҳам жамоат транспортидан фойдаланади”, дея эътироз билдирмоқда Kun.uz билан боғланган ватандош.
“Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, рекламада ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқейига қараб камситиш тақиқланган.
Kun.uz юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий ёндашув қандай бўлиши ҳақида реклама соҳасидаги ваколатли орган – Рақобат қўмитасига сўров йўллади. Сўров йўлланганидан сўнг қарийб 2 соат ўтиб, қўмита ушбу ҳолат бартараф этилгани, реклама тезкорлик билан барча бекатлардан олиб ташланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026