Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев минтақа давлатлари раҳбарлари учрашувига тайёргарликка доир тадбирда қатнашди
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни, Туркманистонга ташрифи давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этди.
Тадбирда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-ЖўмартТўқаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси - президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев, Озарбойжон бош вазири Али Асадов, шунингдек, расмий делегациялар аъзолари ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги доирасида биргаликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Хусусан, йил бошида Раислик концепцияси ва Қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди.
Хавфсизлик кенгашлари котиблари, махсус хизматлар раҳбарлари, саноат, энергетика, сув хўжалиги ва экология вазирларининг учрашувлари, медиа ва ёшлар форумлари ўтказилди.
Йил якунига қадар парламентлараро форум, мудофаа, савдо ва транспорт вазирларининг учрашувлари, маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Минтақавий шерикликнинг янги кун тартибини шакллантириш ва унинг норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида учрашувнинг концептуал ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Тошкент саммити доирасида Ўзбекистон томони сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, иқтисодий кооперациянинг янги драйверларини ишга тушириш, чегараолди савдони кўпайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари суриш ниятида экани таъкидланди. Сув ва энергетика соҳаларида, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кенгайтириш ҳамда иқлим ўзгариши бўйича амалий ҳамкорлик масалалари диққат марказида бўлади.
Озарбойжон томонининг учрашувларда иштирок этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунда минтақа давлатлари Озарбойжон билан самарали ҳамкорлик қилмоқда. Савдо, транспорт, "яшил" энергетика соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон президенти сўзининг якунида Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ва келишилган ёндашувлари минтақада тараққиёт ва фаровонлик мақсадларига эришишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
16:03 / 04.12.2025
Марказий Осиё учун бериладиган 12 млрд евронинг асосий қисми Транс-Каспий коридори учун сарфланади – ЕИ
22:57 / 03.12.2025
Экология – ниҳоят сиёсий муаммога айланяптими?
20:57 / 03.12.2025