Янгийўлда содир бўлган қотиллик оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди
Янгийўл туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар - 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021, 2022 йилларда туғилган ўғил бола ва 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.

Фото: Kun.uz
Тошкент вилояти Янгийўл туманида ёнғин рўй берган уйдан 5 нафар оила аъзосининг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 26 июл соат 06:19 ларда Янгийўл туман Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари воқеа жойига чиқиб, ёнғинни бартараф этган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар (1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилларда туғилган ўғил бола ва 2018 йилда туғилган қиз) шахснинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.
Ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда прокуратура ва ички ишлар органларининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил авиазарбаси Ғазо шаҳридаги охирги шифохонанинг бир қисмини вайрон қилди
Жаҳон | 19:47
-
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
Жаҳон | 19:11
-
HUAWEI nova 13 серияси: Замонавий фойдаланувчилар учун идеал смартфон
Ўзбекистон | 19:00
-
Британия ЕИдан гўшт ва сут маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади
Жаҳон | 18:55
Мавзуга оид

21:18 / 10.04.2025
Тошкентда уй-жой низоси икки кишининг ўлими билан тугади

16:48 / 28.03.2025
Янгийўлдаги кўп қаватли уйда газ портлади

10:17 / 27.03.2025
Янгийўлда қурилиш кранининг ўқ қисми боғча томига қулади

22:49 / 16.03.2025