Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда юк машинаси пиёдалар йўлакчасида уриб юборган ўқувчи ҳалок бўлди
Ўқувчилар сони бир неча нафар бўлган ва улар бахтли тасодиф туфайли омон қолган.
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 май куни содир бўлган.
Камаз юк машинаси Самарқанд-Ғузор автомобил йўлидан ҳаракатланаётиб Кўкдала туманида жойлашган 37-мактаб олдидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда ўқувчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Бир гуруҳ ўқувчилар пиёдалар йўлакчасидан ўтмоқчи бўлишганда Нексия тўхтаб уларга йўл беради. Болалар йўлакчадан ўта бошлаганда иккинчи қатордан катта тезликда келган юк машинаси улардан бирини уриб кетади.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Кўкдала туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026