Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Қайд қилинишича, Қозоғистонда маошлар Ўзбекистон ва Қирғизистонникидан деярли икки баравар кўп, Тожикистон бу борада анча ортда қолган.
Фото: Depositphotos
2024 йил сентябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 817,2 долларни ташкил этди. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич, деб ёзди Ranking.kz. Таққослаш осон бўлиши учун кўрсаткичлар доллар эквивалентида келтирилган.
Қайд қилинишича, Қозоғистонда маошлар Ўзбекистон ($437,8) ва Қирғизистонникидан ($411,2) деярли икки баравар кўп, Тожикистон бу борада анча ортда қолган ($242,8). Туркманистон бўйича маълумот йўқ.
Энг кам иш ҳақи бўйича Қозоғистон яна биринчи ўринда (85 минг тенге ёки 181,1 доллар). Кейинги ўринларни қуйидаги мамлакатлар эгаллади:
- Ўзбекистон — $89,4;
- Тожикистон — $54,9;
- Қирғизистон — $28,3.
Таҳлилчилар Туркманистонга оид маълумотларни ҳам топди: энг кам иш ҳақи 1410 манат (ёки давлат курси бўйича $402,9, аммо «қора бозор» курси бўйича $74,2).
Ниҳоят, таҳлилчилар ўтган йилнинг январ-октябр ойларида Марказий Осиёда истеъмол нархлари ўсиши даражасини ҳисоблаб чиқди. Инфляциянинг энг юқори динамикаси Ўзбекистонда кузатилган – 7,7%. Кейинги ўринларда Қозоғистон 6,6%, Қирғизистон 4,2% ва Тожикистон 3,2%.
Мавзуга оид
19:23 / 16.01.2026
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида 5 поғонага пастлади
17:56 / 16.01.2026
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон давлатлар қаторига кирди
15:13 / 15.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: металлургия ишлаб чиқаришида Навоий ва Тошкент вилояти олдинда
07:36 / 15.01.2026