Жамият | 20:48 / 08.04.2026
30152
1 дақиқада ўқилади

Гулираъно Қосимова иши: Фурқат тумани ИИБ собиқ раҳбарларига ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Андижон вилояти суди кассация инстанцияси Гулираъно Қосимова иши бўйича Фурқат туман ички ишлар бўлими собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев ва унинг ўринбосари Жасур Расуловга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Фото: Андижон вилояти судлари ахборот хизмати

Андижон вилояти судлари ахборот хизмати маълум қилишича, кассация тартибида кўриб чиқилган ишда биринчи инстанция қарори кучда қолдирилган.

Маълумот учун, Акмал Хўжаев ва Жасур Расулов ЖИБ Қува туман судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳукми билан бир нечта моддалар бўйича айбли деб топилган эди. Уларга нисбатан:

  • шахсий ҳаётга оид маълумотларни ошкор қилиш,
  • турар жой дахлсизлигини бузиш,
  • мансаб ваколатидан четга чиқиш,
  • тезкор-қидирув материалларини сохталаштириш,
  • қонунга хилоф ушлаб туриш каби айбловлар қўйилган.

Суд ҳукмига кўра, ҳар иккисига 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, улар 3 йил давомида ички ишлар тизими ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Кассация инстанцияси ажрими билан мазкур жазо ўзгаришсиз қолдирилди.

Томонлар қонунда белгиланган тартибда тафтиш инстанциясига шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид