Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳомиладор аёлга қўл кўтарган ИИБ ходими ишдан бўшатилди
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори икки нафар фуқарога нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда икки фуқаро ҳамда ИИБ ходими ўртасидаги жанжал акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат Самарқанд шаҳрида содир бўлган. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йил 9 июн куни жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори С.Эшонқулов соат 22:00 ларда Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги автомобил йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганини кўрган. У фуқароларни 6-сон ИИБга олиб бориб, содир этган қилмишини расмийлаштирмоқчи бўлган. Шунда профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Жараёнда профилактика инспектори икки нафар фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори С.Эшонқулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026