Трампга ўқ узилганда Путин унинг ҳақига дуо қилган – Уиткофф
АҚШ президенти махсус вакилининг айтишича, бу «меҳрли ишора» Трамп ва Путин ўртасидаги «алоқа»ни тиклади.

Фото: Stefani Reynolds / Bloomberg / Getty Images
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трампга унинг портретини совға қилди ва суиқасд уюштирилганда ҳақига дуо қилганини айтди. Бу ҳақда Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди.
Суҳбат чоғида Уиткофф Путинни ёмон одам деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, урушга фақат бир киши эмас, балки бир қанча омиллар сабаб бўлган.
Уиткоффнинг эслашича, Россияга иккинчи ташрифи «шахсий даражада» бўлган, чунки учрашув чоғида Путин унга россиялик рассом томонидан чизилган Трамп портретини топширган ва уни Америка президентига етказишни сўраган. Бундан ташқари, Путин суиқасд уюштирилганда Трамп учун дуо қилганини айтган.
«У АҚШ президенти бўлгани ёки бўлиши мумкинлиги учун эмас, балки унинг дўсти бўлгани учун ҳақига дуо қилди. У дўсти учун дуо қилди... Уйга қайтгач, бу хабарни президентга етказдим ва портретни бердим. Шубҳасиз, бу унга таъсир қилди», деди Уиткофф.
Махсус вакилнинг айтишича, бу «меҳрли ишора» Трамп ва Путин ўртасидаги «алоқа»ни тиклади.
У шунингдек, Россия ва Украина можаросининг асосий масаласи – Қрим ва Донбасснинг мақоми эканини таъкидлаган.
«Улар русийзабон, у ерда референдумлар ўтказилган ва аҳолининг мутлақ кўпчилиги Россиянинг бир қисми бўлишни хоҳлашини билдирган. Бу масала ҳал бўлгач, биз жуда ижобий суҳбатлар олиб борамиз. Бу ҳар доим муаммо бўлган, лекин бу ҳақда ҳеч ким гапирмаган. Россияликлар бу ҳудудларни де-факто назорат қилмоқда. Савол шундаки, дунё булар Россия ҳудудлари эканини тан оладими?
Зеленский тан олса, сиёсий жиҳатдан омон қола оладими? Зеленский Украина НАТОга аъзо бўлмаслигини тушунади», деган Уиткофф.
У шунингдек, Украина учун хавфсизлик кафолатлари муҳокамаси очиқлигича қолаётгани, Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши, Киевдагилар аллақачон бунга рози бўлишгани, келгуси ҳафта давомида Россия ва Украина Қора денгизда денгиз зарбаларига мораторий жорий қилиши, мунтазам амал қиладиган сулҳ унчалик узоқ эмаслиги, Путин – супер ақлли одам экани, НАТО руслар бутун Европани босиб ўтишига йўл қўймаслиги, Путин ва Трамп яқин ойларда учрашишини айтиб ўтган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

20:58 / 30.03.2025
Эрон АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди

16:25 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

23:56 / 29.03.2025