12:17 / 11.06.2024
9167

Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди

Тойлоқ туманида бошқарувни йўқотган Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Воқеа сабаб пиёдалар ва Damas ичидаги йўловчи жароҳат олди.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ.

Қайд этилишича, 2024 йил 10 июн куни соат 18:10 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-529А автомобил йўлининг 2-километрида Қўрғонча-Қундузак йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas икки нафар пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланди.

Top