Ўзбекистон | 15:33 / 07.03.2016
27166
1 дақиқада ўқилади

ИИБ бошлиқлари тайинланди

“Постда” газетасида ИИБдаги турли лавозимларга тайинланган бошлиқлар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра:

Подполковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич—Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Полковник Қўчқоров Рустам Сатимович—Хоразм вилояти Гурлан тумани ИИБ бошлиғи лавозимига;

Подполковник Омонов Анвар Абдураззоқович—Транспортдаги ИИБ Ховос темир йўл бекатидаги тармоқ ИИБ бошлиғи лавозимига;

Подполковник Камолов Қаҳрамон Аҳматович—Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ИИБ бошлғи лавозимига;

Майор Ильясов Аскап Кенесбаевич—Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.