Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 21 апрелдаги "Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон пойтахтидаги бир қатор географик объектларнинг номлари ўзгарди. Бу ҳақдаги ҳужжат (PDF) шаҳар ҳокимлиги сайтига жойлаштирилган.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳридаги 104 маҳалла қайта номланди. Шунингдек, Олмазор туманидаги «Оймомо» маданият ва истироҳат боғи номи «Нурафшон» га ўзгартирилди.

Кўпчилик маҳаллаларнинг қайта аталишига улар номининг бошқа жойларда такрорлангани сабаб қилиб кўрсатилган (масалан, шу вақтгача тўрттадан «Наврўз» ва «Гулистон», учтадан Алишер Навоий ва «Мустақиллик», бешта «Дўстлик» ва бошқалар номи такрорланганди).

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан, яъни 28 апрелдан бошлаб кучга кирди.

Тошкентдаги ном берилган ва номлари ўзгарган маҳаллалар рўйхати:


Бектемир тумани бўйича:

1. Истиқбол (такрор) — Иқбол

Мирзо-Улуғбек тумани бўйича:

2. Аҳмад Яссавий (такрор) — Буюк ипак йули

3. Бобур (такрор) — Гулсанам

4. Гулзор (такрор) — Султония

5. Гулистон (такрор) — Подшобоғ

6. Наврўз (такрор) — Минглола

7. Салор (такрор) — Асака

8. Умид (такрор) — Боғимайдон

9. Янгиҳаёт (такрор) — Чимён

10. Яланғочота (такрор) — Камолот

11. Бўз-2 — Бўз

12. Олтинтепа-10- Олтинтепа

Миробод тумани бўйича:

13. Дўстлик (такрор) — Заминобод