Жамият | 07:56 / 09.05.2016
26293
2 дақиқада ўқилади

Гитлернинг тиз чўккан ҳолидаги мумдан ясалган ҳайкали 17,2 млн долларга сотилди

Christie's кимошди савдо уйида италиялик рассом ҳамда ҳайкалтарош Маурицио Каттелан томонидан ишланган тиз чўккан Гитлернинг мумдан ясалган ҳайкали 17,2 млн долларга баҳоланган.

Ҳайкалтарош 101 см баландликдаги "У" деб номланган бу асарини мум ва смоладан 15 йил илгари яратганди.

Айни вақтда АҚШда яшаб ижод қиладиган Маурицио Каттеланнинг айтишича, у ўз вақтида бу асарини бузиб ташламоқчи бўлганди. Унинг айтишича, "У" ўзида ёвузликни мужассам этган.

Бу асар эндиликда Каттеланнинг энг қимматбаҳо асарига айланди. Унинг бундан аввалги энг қиммат нархда сотилган асари учун 7,9 млн доллар тўлашганди.

"Гитлер - фақат қўрқув уйғотади. Бу қаттиқ изтироб тимсоли. Унинг исмини тилга олиш ҳам оғир. Унинг исми бошимга ўрнашиб олган. Мен тақиқласам ҳам у менинг бошимда яшайди", дейди рассом.

Бир неча йиллар аввал, мазкур ҳайкал яҳудийлар геттоси шаклланган Варшавадаги замонавий санъат марказига қўйилган эди. Экспозиция минглаб инсонлар ҳалок бўлган ерда ҳукумат томонидан кўргазмага қўйилгани учун катта норозиликлар ва танқидларга учраган эди.

Каттеланнинг ҳайкалчалари Польшадаги можароларга биринчи марта сабабчи бўлаётгани йўқ. Худди шунга ўхшаш воқеа 2000 йилда «9 соат» ҳайкали кўргазмага қўйилганида польшаликларнинг ғазабланишига сабабчи бўлган эди. Унда Рим папасининг метеорит томонидан эзилгани тасвирланган.

Мавзуга оид