Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари талабалардан пора олмасликка ваъда берди
Республика Бош прокуратураси ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари ўртасида халқ таълими соҳасидаги коррупция мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат якунида педагоглар талабалардан пора олмасликларини билдирувчи кафолат хати ёзиб беришди.
Прокуратура ходимлари ўқитувчилар томонидан пора олиб қўлга тушган ва бунинг оқибатида жиноий иш қўзғатилган бир қанча аниқ мисоллар келтиришди. Бундан ташқари, Бош прокуратурага шу масала юзасидан талабаларнинг ўзлари ёки уларнинг ота-оналари томонидан шикоятлар келиб тушган. Илгари талабалар бу ҳақда аноним тарзда хабар беришаётган бўлса, ҳозирда улар шикоятни очиқ беришяпти.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
21:24 / 27.06.2026