Фан-техника | 11:50 / 26.05.2016
9087
4 дақиқада ўқилади

LG OLED TV телевизорлари - рангларнинг барча жилоси жонланди

OLED телевизорларини биринчи бўлиб ишлаб чиқарган LG компанияси тасвир ва овоз сифатининг энг юқори поғонасини забт этди. Қора рангнинг ўзгача жилоси туфайли OLED телевизорининг бошқа ранглари шу қадар тиниқ ва ёрқинки, ҳаётийлик ҳамда хаёлот ўртасидаги чегара гўё ғойиб бўлади. 

OLED – дисплейлари инновацион келажакка қўйилган дадил қадам. Уларнинг муҳим жиҳати – пикселлар қўшимча ёритишни талаб этмаган ҳолда, ўзи нур таратади. OLED-технологиялар чиндан ҳам янада рангин, ёрқин ва ҳажмли тасвирлар яратади, бундай матрицали телевизорлар эса ингичкароқ, енгилроқ ва ихчамроқ. Пикселларнинг асосий ёритгичи тасвирларнинг ёрқинлик даражасини назорат қилиш, бир-бирига ҳамда хона ёруғлигига мослашиш имконини беради. 

Экранда ёритиш сезиларли даражада хиралашиб кетадиган ЖК-дисплейларидан фарқли ўлароқ, OLED экранида ҳар бир пикселни мустақил равишда ёқиш ёки ўчириш мумкин. Натижада эса OLED-телевизорлари ҳатто ўта ёрқин объектлар тунд қора қисмларга яқин жойлашган бўлса ҳам тасвирнинг ҳар бир рангини аниқ ва тиниқ узата олади. Бу идеал кўринишдаги қора рангни ҳам ёрқин рангларни ҳам мукаммал узатиб OLED телевизорларини HDR контентларини томоша қилиш учун энг мақбул воситага айлантиради.

Шу янги авлод телевизорларининг кўриниши ҳам ўзгача. OLED TV исталган хонадоннинг безаги бўла олади. Телевизор Full HD форматидан тўрт баробар устун бўлган ULTRA HD форматини қўллаб-қувватлайди. Бу эса ҳатто яқин масофадан томоша қилганда ҳам ўта аниқ ва тиниқ тасвир узатилишини таъминлайди. 

OLED TV телевизорларида экшн жанридаги фильмларни томоша қилиш янада мароқли. Сиз бирор лаҳза ёки кутилмаган ҳаракатни ўтказиб юбормайсиз. Ахир LG OLED телевизорлари LED телевизорларидан таъсир тезлиги тезкор. Бу эса динамик саҳналардан тиниқ ва ёрқин ҳолда баҳра олишга замин яратади. 

Бошқа томондан қараганда контрастлиги ўзгарувчи аввалги авлод ускуналаридан фарқли равишда OLED телевизорлари томоша қилиш бурчагидан қатъи назар доимий контрастга эга. Телевизор идеал даражада ингичка, ахир у ерда ортиқча нарсалар йўқ, экраннинг ўзигина бор. 

Телевизор ўрнатилган «биллур таглик» шарофати билан экран худди ҳаво муаллақ тургандек тасаввур уйғонади. CINEMA 3D кўзойнаклари ўта енгил, батарейкалари йўқ, кўз олдида милтилламайди – қулай ва роҳатли томоша учун мўлжалланган. Ўзини тартибга солувчи пикселлар функцияси эвазига 3D форматда фильм томоша қилганда чалғитувчи милтиллаш бўлмайди, кўзларингиз чарчамайди, ҳақиқийдек туюлувчи тасвирлардан лаззатланиш қолади, холос. 

2016 йил LG OLED телевизорлари UHD Alliance ташкилоти томонидан экран ҳажми, динамик диапазон, ёрқинлик, қора ранг даражаси, рангларнинг кенг гаммалари ва овоз сифати ва бошқа жиҳатларга нисбатан ўрнатилгани юқори талабли стандартларга муносиблиги учун тақдим этилган Ultra HD Premium Seal белгисига эга.

2016 йил телевизорлари янги линейкаси HDR ва Dolby Vision™ технологиялари кўмагида ишлаб чиқилмоқда. OLED-телевизорларида HDR формати нафақат сифатли томоша қилиш, балки тасвирлардан максимал роҳатланиш имконини тақдим этади. 10-битли панель ва 10-разрядли ажратиш кучланишига эга LG OLED-телевизорлари мавжуд миллиард ранг тусларини жилолантира олади ва шу орқали димамик диапазонни кенгайтиради. Dolby Vision технологияси эса тасвирнинг ёрқинлиги, контрастлиги ва ранглар узатишини янги даражага олиб чиқади. Бу самарага тўлиқроқ ва табиийроқ ёрқинлик диапазони орқали эришилади. 
 
Бу ҳали ҳаммаси эмас, 2016 йил OLED-телевизорлари моделлари LG Smart TV фойдаланувчиларига телевизор турли-туман имкониятлари қулай фойдаланиш имконини берувчи LG webOS 3.0 энг янги платформа бошқаруви контенти билан бойитилган. 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид