Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиёда Volkswagen фирибгарликлари атрофидаги можаро авж олмоқда
Осиё мамлакатларида Германия автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан боғлиқ можаро авж олмоқда. Volkswagen компанияси бензинли двигателлари чиқарадиган ис гази кўрсаткичларига оид маълумотларни ўзгартирганликда гумон қилинмоқда. Жанубий Кореядаги немис машиналари эгалари, ишлаб чиқарувчи ва унинг Кореядаги импортери устидан судга мурожаат қилган.
Yonhap ахборот агентлигининг хабарига кўра, 26 нафар мурожаатчи Volkswagen компаниясидан, автомобиль қиймати миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Суд машмашаси, 3 кун аввал, Audi Volkswagen Korea компанияси раҳбарларидан бири ҳибсга олингач, бошланди. У, 1,4 TSI моторли Golf автомашиналарига махсус дастур ўрнатганликда гумон қилинмоқда.
Дастур, машина чиқараётган зарарли газлар миқдорини камайтириб кўрсатган. Шу билан, 2014 йил охирида шу турдаги автомобилларни Жанубий Кореяда сотишга рухсат олинган.
2015 йил мартидан бери мамлакатда шундай "мотор"ли 1567та «гольф» сотилган. Алданган автомобиль эгалари манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Жейсон Ханинг айтишича, вақти келиб ариза топширганлар сони кўпайиши аниқ.
Эслатиб ўтамиз, VW Group АҚШда дизель моторли автомобиллари билан юз берган шу каби можаро сабаб, 10,2 млрд доллар товон тўлаши ҳақида аввал хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
09:30 / 15.05.2026