Жаҳон | 14:27 / 30.06.2016
6943
2 дақиқада ўқилади

NYT: Brexit Техас айирмачиларини руҳлантирди

Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши борасида ўтказилган референдумнинг "ажойиб" натижаси, Техас штати айирмачиларини ҳам АҚШдан чиқиш ғояси борасида руҳлантириб юборди, деб ёзмоқда The New York Times газетаси. 

Қайд этилишича, Техас штатидаги айирмачилик кайфияти анча вақтдан бери етилиб келмоқда. Британия референдуми натижаси бу мавзуни ижтимоий тармоқларнинг энг кўп муҳокама қилинаётган масаласига айлантирган. Ҳатто, махсус #Texit номли хештеги ҳам ташкил этилган. 

Бундан ташқари, техасликлар АҚШнинг штатсиз харитасини ҳамда губернаторга чоралар кўришни талаб қилган чақириқларини эълон қилишмоқда. 

NYTнинг ёзишича, Brexit шунингдек, Янги Англия минтақасидаги унчалик ҳам жиддий бўлмаган айирмачилик ҳаракатларини ҳам жонлантириб юборган. Хусусан, референдум натижаларидан сўнг, бир гуруҳ намойишчилар, Нью-Ҳэмпшир штати Манчестер шаҳрида NHexitни қўллаб-қувватлаш мақсадида тўпланишган. Вермонт штатининг АҚШ таркибидан чиқишини илгари сурувчи ҳаракат ҳам фаоллашган. 

Бироқ, бу каби ҳолатларга қарамай, федерал қонунчилик биронта штатга АҚШдан чиқиш учун расмий ҳуқуқ ёки асос бермайди. 

Мавзуга оид