Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд нефтнинг нархи ошишига умид қилиб, бозордаги ўрнидан воз кечишга қарор қилди
Саудия Арабистони Осиё бозорларида нефть сотиш кўрсаткичларини ошириш стратегиясидан чекиниб, дунё бозоридаги улушини аста-секин рақибларига қўйиб бермоқда, бунинг боиси у нархларнинг қайта тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақида Reuters маълум қилди.
Экспертларнинг таъкидлашича, эндиликда бозорда устунлик қилишга уриниш қироллик учун устувор вазифа эмас.
"Осиёлик асосий харидорлар - Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея тақдим этаётган рақамлар Саудия Арабистони ўз ўрнини Эрон, Ироқ ва Россияга бўшатиб бераётганидан далолат беради", - дейилади манбада.
Бу жараённи ихтиёрий деб бўлмайди, албатта. Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, Saudi Aramco давлат компанияси позицияларнинг йўқотилишини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаяпти. "Сўнгги бир неча ой давомида Aramco ўзининг Arab Light нефтининг Осиёга сотилиш баҳосини расман оширди, у қиролликда умумий нефть экспортнинг учдан икки қисмини ташкил этади", - дейилади тадқиқотда.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026