Ҳиндистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчи тақдим этган қирувчи самолёт қабул қилиб олинди
Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучлари 1 июль куни мамлакатда ишлаб чиқарилган Tejas русумли 2та қирувчи самолётни расман қабул қилиб олди.
Бугун Карнатака штатидаги Бангалор авиабазасида самолётларнинг тақдимоти ўтказилди.
Шу тариқа, Ҳиндистон ҲҲК Tejas қирувчи самолётлари эскадрильясини тузишни бошлади. 2018 йилгача бу тузилма ўз ичига 18та самолётни олиши кўзда тутилган. Дастлабки 2 йилда эскадрилья Бангалор авиабазасида жойлашади, кейин Тамилнад штатидаги Сулур шаҳрига кўчирилади.
Ультратовушли Tejas самолётлари бир моторли ва кўп функцияли бўлиб, Hindustan Aeronautics Limited (HAL) ва Ҳиндистон мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Самолётнинг ишлаб чиқилиш жараёни 30 йилдан ортиқ вақт олди. Ҳукумат 1983 йилда енгил ҳарбий самолёт ишлаб чиқариш бўйича кўрсатма берган, 1994 йилда бу лойиҳа қуролланиш дастурига киритилганди.
Тахмин қилинишича, Tejas самолётлари ҲҲКда россияликларнинг МиГ-21 самолётлари ўрнини эгаллайди.
Мавзуга оид
11:38 / 03.08.2018
Ҳиндистон Tejas қирувчиси синовларини қайтадан бошламоқда
17:40 / 23.02.2018
«Боксга ким қарши?» Ўзбек спорти энди кимларнинг қўлига тушиб қолди?
20:58 / 03.12.2016
Ҳиндистон ўз қирувчи самолётларига муқобилларини қидирмоқчи
15:24 / 08.11.2016