Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитой интернетдаги янгиликлар устидан назоратни кучайтирмоқда
Хитой ҳукумати, ижтимоий тармоқлар ва веб-саҳифаларда янгиликлар тарқатилиши устидан назоратни кучайтирмоқда, деб ёзмоқда "Чжунго циннянь бао" газетаси.
ХХР интернет-ахбороти ишлари бўйича Давлат идораси шу ҳақдаги қарорни эълон қилган. Нашрнинг ёзишича, Давлат идораси сайтлардан, "тўғри, кенг ёритилган, холис ва ҳиссиётларга берилмаган" хабарларни тарқатишни талаб қилиб, ижтимоий тармоқлардан олинган ва текшириб кўрилмаган янгиликларни тарқатмасликни тақиқлаган.
Бундан ташқари, фақатгина миш-мишларга асосланган хабарларни тарқатиш ёхуд "тахмин ва хаёлга берилган ҳолда далилларни ўзгартириш" кескин тақиқланади.
Июнь ойи охирида мазкур Давлат идораси мобиль иловалар назоратига жиддий тус берилишини эълон қилган эди.
Фото:© EPA/HOW HWEE YOUNG
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026