Жамият | 17:40 / 12.07.2016
12388
1 дақиқада ўқилади

Барби қўғирчоқлари таниқли инсонлар қиёфасида

Спорт гимнастикаси бўйича америкалик Олимпия чемпиони Габриэль Дуглас "Mattel" компаниясининг янги Барби қўғирчоқларининг тимсолига айланди. Бу ҳақида The Huffington Post маълум қилди

10 июль, якшанба куни Дуглас Бразилиядаги Олимпиадада АҚШ номидан иштирок этиши тўғрисида эълон қилинган. 11 июль, душанба куни эса спортчи ўзининг тимсолидаги  Барби қўғирчоқларини тақдим этди. 

"Қизлар, келинг тўсиқларни енгишда давом этамиз ва орзу қилганга яраша, катта орзу қиламиз", - деб ёзиб қолдирди Дуглас ўзининг твиттердаги саҳифасида. 

Янги қўғирчоқ Barbie Shero қаторида намойиш қилинган. Бундан аввал Барби қўғирчоқлари балет устаси Мисти Коупленд ва актриса Эмми Россум каби таниқли шахслар тимсолида яратилган. Россиядаги биринчи Барби қўғирчоғи эса супермодель Наталья Водянова тимсолида тақдим этилди.

Мавзуга оид