Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль АҚШ билан терроризмга қарши кураш чораларини мувофиқлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнот беришича, Кремль маъмурияти Суриядаги террорчиликка қарши кураш бўйича АҚШ билан чораларни мувофиқлаштиришни маъқуллайди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости». Унинг ёдга олишича, президент Путин, Суриядаги терроризмга фақат биргаликда самарали қарши курашиш мумкинлигини бир неча марта таъкидлаган.
Шу билан бирга, у ҳозирча АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Сурия борасидаги таклифини изоҳлай олмаслигини билдирган. Песковнинг сўзларига кўра, Кремль Керрининг Москвага ташрифини сабрсизлик билан кутмоқда.
Аввалроқ, The Washington Post нашрига кўра, АҚШ давлат котиби Жон Керри Москвага ташрифи давомида Суриядаги террорчиларга қарши кураш бўйича янги ташаббуслар билдиришини айтган эди.
Мавзуга оид
10:36 / 17.04.2026
Кремль ОАВга Боня мурожаати мавзусини кенгайтирмасликни буюрди
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
13:14 / 18.11.2025
Россияда собиқ бош вазир Касянов "террорчилар" рўйхатига киритилди
16:11 / 12.11.2025