Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Шаҳрисабзнинг тарихий маркази келажагидан қайғурмоқда
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси 13 июлдаги йиғилишида Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабзнинг тарихий марказини хавф остида турган объектлар рўйхатига киритди. Бу қарор, мутахассисларни туман сайёҳлик инфрақурилмаси масаласи бўйича жиддий ташвишга қўйди. Чунки шаҳарда жаҳон маданияти сирасига кирувчи обидалар қад ростлаган. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.
Қўмита шаҳарда жойлашган ўрта асрларга тааллуқли объектларга жиддий зиён етгани ва замонавий бинолар, жумладан, меҳмонхона ва бошқа биноларнинг қурилиши шаҳарнинг тарихий қиёфасига салбий таъсир кўрсатганлигини қайд этмоқда.
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни қўриқлаш кенгаши (ИКОМОС) ўзаро ҳамкорликда Шаҳрисабзга миссия уюштиради. Улар вазиятни ўнглаш ва зарар миқдорини қайд этиш учун зарур чора-тадбирларни кўришади.
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессияси Истанбулда ўз ишини давом эттирмоқда. У 20 июлда тугайди.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
08:54 / 30.03.2026
Китоб геопарки ЮНЕСКО рўйхатига кириши мумкин
12:12 / 20.03.2026