Инсон табиатдаги жонзотлар ичида нафақат ўзининг ақлу-ҳуши, нодир хислатлари, балки тасаввур кучининг кенглиги билан ҳам ажралиб туради. FUN-ART GROUP жамоаси ана шу фантазияларингизни ҳаётий воқеага айлантира олади. Тўй, туғилган кун, хуллас ҳар бир тантанали кунингизни аъло даражада ташкил этиб, орзуларингизни рўёбга чиқарамиз!
Кўпчилигимиз тўй маросимларимиз ноодатий тарзда, унутилмас ва ёқимли тассуротларга бой ўтишни шу билан бирга таклиф этган меҳмонларимизда йилларга татигувлик хотиралар қолдиришини истаймиз.
Шундай экан FUN-ART GROUP жамоасининг ижодий ғоялари айнан сизнинг истагингизга ва ҳамёнингизга мос келади!
FUN-ART GROUP - Тўй, банкет, туғилган кун ва бошқа тантанали маросимларни олий даражада ташкиллаштиради.
Бизнинг профессионал видео ва фото хизматларимиз бахтли онларингизни бетакрор кўринишда бир умр мароқ билан томоша қилишингизга кафолат беради. Серқирра ижодкор дизайнерларимиз тўйхона ва хонадонингизни байрамона безатиб кўзларни қувната олишлари аниқ. Теле ва радио бошловчилар кечангизни файзли ўтишида катта хисса қўшадилар. Маҳоратли рақс гурухларимиз эса гўзалликка ошно қалбларга кўтаринки кайфият улашадилар. Меҳмонларни рақсга чорлаб, даврани хақиқий базмга айлантира оладиган вокал ансамблимиз сизга манзур келишига кафолат берамиз. Ўзбек ва Россия эстрадасининг ёрқин юлдузларини таклиф этишни хам бизга ишонинг. Карнай-сурнай гуруҳимиз эса ўзбекона шоу- дастурини тақдим этадилар десак муболаға қилмаймиз. Меҳмонларингизни илиқ қарши олиш учун дастёр модель қизларимиз ҳам хизматингизга шай.

Никоҳ оқшоми - биз ва яқинларимиз ҳаётидаги энг муҳим кун ҳисобланади. Бор -йўғи бир кунда ўтиб кетса-да, унинг профессионал ташкилотчилар томонидан саҳналаштирилиши ҳаётимизга қувонч ва унутилмас дақиқаларни ҳадя этади. Ушбу дақиқалар эса биз ва меҳмонларимиз учун бир умрга татигулик хотираларни улашади. Шундай экан, Сизнинг тўй маросимлари ва тадбирни ўтказиш борасидаги тасаввурингизни ўзгартириш, аниқроғи, ҳаёлингиздаги фантазиянгизни бир оз замонавийлаштиришнинг вақти келмадимикан?
FUN-ART GROUP агентлиги сизга энг янги ва замонавий сценарийлар, базм, никох кечалари учун ясатилувчи бетакрор декорацияларни тақдим этиб, бу борада сизнинг фикрларингизни ҳам инобатга олади. Аниқроғи, сизнинг дидингиз ва талабингиздан келиб чиққан ҳолда янада ажойиб ижодий янгиликлар ярата олади.














