Фан-техника | 09:27 / 27.07.2016
5231
1 дақиқада ўқилади
iPhone сотуви кетма-кет иккинчи чоракда паст кўрсаткични қайд этди
Apple компаниясининг навбатдаги чорак якунлари бўйича ҳисоботида қайд этилишича, iPhone сотуви кетма-кет иккинчи чоракда ҳам тушиб кетган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Бу кўрсаткич кутилганидан 15 фоиз паст экани маълум қилинган. Ҳисоботда келтирилган маълумотларга кўра, компания 40,4 млн дона смартфон сотишга муваффақ бўлган. Таҳлилчилар эса 40,02 млн қурилма сотилишини прогноз қилишган эди.
Компаниянинг иккинчи чоракдаги соф фойдаси 27 фоизга тушиб кетиб, 7,8 млрд долларни ташкил этган. Тушум миқдори 42,36 млрд долларга баҳоланган.
Apple маҳсулотларининг Хитойдаги сотуви янада кескин тушиб кетган: учинчи чоракда пасайиш кўрсаткичи 33,1 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024
Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди
22:39 / 28.10.2024