Жаҳон | 14:07 / 30.07.2016
6044
2 дақиқада ўқилади

Ассанж: WikiLeaks Клинтон ва демократларга оид кўплаб ҳужжатларга эга

WikiLeaks ташкилоти АҚШ Демократик партияси Марказқўми ходимларининг эълон қилинмаган мактубларига эгалигини эълон қилди. Хакерлар хуружи натижасида қўлга киритилган махфий маълумотларнинг бир қисми, партиядан АҚШ президентлигига номзоди илгари сурилган Ҳиллари Клинтонга оид, деб маълум қилган Жулиан Ассанж CNN телекомпаниясига берган интервьюсида. 

Ассанжнинг айтишича, гап жуда қизиқарли материаллар ҳақида бормоқда. Бироқ у, ушбу маълумотлар қачон ошкор қилинишига ойдинлик киритмаган. 

Шу билан бирга, Ассанж яна бир марта WikiLeaks сайтининг хакерлик ҳужумига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаган ҳамда манбасини ошкор этишдан бош тортган.  

Бундан ташқари, у мазкур маълумотларни Россия тақдим этгани тўғрисидаги миш-мишларга аниқ жавоб бермаган. 

"Барчага маълумки, АҚШ бутун дунёдаги ташкилотлар, хусусан, Amnesty International, Greenpeace ва бошқаларга хакерлик ҳужумларини уюштиради", - деган WikiLeaks раҳбари. "Россия ва Хитой ҳукуматлари ҳам шундай қиладими? Албатта, ҳужум қилади", - деб таъкидлаган у.

Мавзуга оид