АҚШ президенти Барак Обама бугун 4 август куни 55 ёшлигини нишонламоқда. Сўнгги 8 йилда у жаҳоннинг ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий жиҳатдан энг қудратли давлатини бошқариб келмоқда. Обама президентлик лавозимида нимаси билан хотираларда муҳрланиб қолади – бу ҳақида фотожамланмамизда батафсил. 

1.  2008 йилги сайловолди кампанияси давомида унча таниқли бўлмаган Иллинойс штати сенатори Барак Обаманинг АҚШ президенти бўлишини ҳеч ким кутмаганди. У президентлик сайловларида ғолиб бўлган биринчи афроамерикалик ҳисобланади. 

2.  Отаси кениялик, онаси америкалик бўлган Барак Обама Ҳавайи штатида таваллуд топган. Мактабда ўқиган даврида у гиёҳванд моддалар истеъмол қилган. Бироқ Ҳарвардда ўқишга киргунга қадар ўзини босиб олган ва ижтимоий лойиҳаларни ташкиллаштириш тажрибасига эга бўлди. Ҳарвардда Обама ҳуқуқшунос дипломини олган. 

3.  Барак Обама Россия билан муносабатларни қайта ўрнатиш “ғоя”сини қўллаб-қувватлади. У 2010 йилда эълон қилинган. Бироқ Москвада бу ғоя унча тушунилмади. Америка раҳбари ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги муносабатлардан буни пайқаш қийин эмас – айниқса илк йилларда.

4.  2009 йилнинг бошида президентлик лавозимини эгаллаган Обама шу йилнинг куз ойидаёқ Нобель мукофотини қўлга киритди. Бу бир қатор давлатларда тушунмовчиликларни келтириб чиқарди. Шунга қарамай Нобель қўмитасининг қарорида мантиқ бўлган. Обама Оқ уйга келиши билан президент сиёсатда янги сўз айта оладигандек ва муаммоли минтақалар билан муносабатга кириша оладигандек тасаввур уйғотган. 2009 йилда бу энг аввало Яқин Шарқ мамлакатлари эди. Суратда – Барак Обама Оқ уйда Миннатдорчилик кунини нишонламоқда. 

5.  АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Обама чин маъноли  ишончли муносабатлар қура олишмади. Бу Обаманинг биринчи муддати ниҳоясига етгач, Клинтон президентлик жамоасини тарк этганидан кейин яққол намоён бўлди. Шундай бўлса-да, улар ҳозир бирга. Клинтон – Демократик партиянинг Оқ уйда ҳукмронлигини сақлаб қолиши учун ягона умиди.