Жамият | 16:32 / 14.08.2016
15112
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Қурбон ҳайити муносабати билан 9 кунлик дам олиш кунини эълон қилиши мумкин

Қурбон ҳайит байрами 11 сентябрдан бошланса, Кувайт давлат хизматидаги ходимлар учун 9 кунлик дам олиш куни сифатида тасдиқлаши мумкин. Бу ҳақида Emirates 24|7 нашри хабар қилди.  

Қурбон ҳайит байрами 11 сентябрдан бошланиши расман тасдиқланса, вазирлик бир неча кунлик дам олиш кунларини эълон қилади. Бу Маккага ҳаж зиёратини амалга ошираётган миллионлаб мусулмонларнинг Арофат тоғида турган вақтига тўғри келади. 

ОАВ давлат хизмати кенгаши маълумотига асосланиб, Қурбон ҳайитининг биринчи куни якшанбага тўғри келса, вазирлик тўққиз кунни дам олиш куни, деб эълон қилиши ҳақида маълум қилди. 

"Бу дам олиш кунларининг 9 сентябр жума кунидан 17 сентябрга қадар давом этишини билдиради. "

"Иш куни эса 18 сентябрдан бошланади", - дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид