Спорт | 15:51 / 16.08.2016
6179
2 дақиқада ўқилади

Ferrari собиқ президенти: Шумахерга даволаниш курслари таъсир этмоқда

Фото: EPA

Машҳур немис пойгачиси Михаэль Шумахерга 2013-йил охирида олган бош-мия соҳасидаги жароҳат оқибатларига қарши даволаш курслари самарали таъсир эта бошлади. У, тоғдаги дам олиш чоғида оғир жароҳат олганди. Бу ҳақда Британиянинг Mirror нашрига Ferrari компаниясининг собиқ президенти ва бошқарув кенгаши раиси Лук ди Монтедземоло маълум қилган.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирларида Le Parisien газетаси "Формула-1" пойгаларининг етти карра жаҳон чемпиони Шумахернинг соғлиғи тикланмаётгани ҳақида хабар қилган эди. Бунгача, Шумахер менежери Сабина Кем, пойгачига даволаш таъсир қилаётганини айтганди. Кейинчалик, у бу мавзуда сўз юритмаган, декабрда эса, Шумахернинг тузалаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини билдирганди. 

"Мен унга даволаш курслари таъсир қилаётганидан хурсандман, - деган ди Монтедземоло. –Мен унинг кучли характерга эгалигини яхши биламан. Ишонаманки, у ушбу жуда оғир вазиятдан чиқиб кетади".