LG OLED телевизори бешинчи йил кетма-кет EISA мукофотига сазовор бўлди
LG яна бир бор Европа судьяларида катта таассурот қолдирди ва тасвир сифати, дизайн ва смарт-интерфейси учун юксак баҳоланди.
СЕУЛ, 2016 йилнинг 15 августи – LG Electronics (LG) компаниясининг OLED телевизори Тасвир ва Товуш Европа Ассоциацияси (EISA) томонидан бешинчи йил кетма-кет Европадаги энг яхши инновацион телевизор, дея тан олинди. EISA Awards мукофоти ҳар йили 20та Европа мамлакатидан 50та мультимедиа журнали экспертлар гуруҳи томонидан аниқланади, улар инновацион маҳсулотларни технологик имкониятлари, дизайн ва янгилигига қараб баҳолашади.
LG SIGNATURE (65G6 модели) OLED телевизори Европа Инновация Телевизори номинацияси ғолиби сифатида мукаммал қора ранг ифодаси, шунингдек юқори тасвир сифатидан таъсирланган судьялар томонидан «ҳақиқатда юксак муваффақият» деб аталди. Ҳакамлар ҳайъати HDR 10 ва DolbyVision™ни қўлловчи LG SIGNATURE OLED телевизорини юқори баҳолашди.
«Энг нуфузли EISA мукофотини бешинчи йил кетма-кет қўлга киритиш биз учун катта шараф ва ҳар бир мукофот аввалгисидек қадрли», деди LG Electronics’нинг LG Home Entertainment компанияси президенти Брайан Квон. «Бу эътироф бизнинг LG SIGNATURE OLED телевизори ўзининг тиниқ тасвири ва революцион дизайни билан муҳандислик санъатининг юксак муваффақияти эканлигига доир ишончимизни тасдиқлайди».
LG’нинг яна бир телевизори – LG UH770VSUPER UHDTV ҳам ўзининг ажойиб тасвир сифати ва WebOS 3.0 интуитив фойдаланувчи интерфейси учун эътирофга сазовор бўлиб, European Smart TV мукофотига муносиб, деб топилди.
LG мобил телефонлар департаменти LG G5 смартфони учун European Mobile Innovation номинациясида энг яхши қурилма сифатида мукофот олди.
Реклама ҳуқуқи асосида.