Бирор бир шаҳарга ташриф буюрсангиз, у нимаси билан сизни ўзига ром қилади? Албатта, манзараси ва одамлари билан!
Conde Nast Traveler’нинг 100 мингдан ортиқ ўқувчилари ўртасида дунёнинг энг дўстона шаҳарлари борасида сўровнома ўтказилди. Қуйида энг дўстона кайфият улашувчи шаҳарлар ўнлиги билан танишинг.

1. Чарльстон, Жанубий Каролина - Conde Nast Traveler сўровномасига кўра, дунёнинг энг дўстона кайфият улашадиган шаҳри ҳисобланади. Бу ерга келувчи сайёҳлар шаҳар ҳақида фақат илиқ фикрлар билдиришади. “Ҳамма бир-бири билан суҳбатлашади! Шаҳар шу даражада кўнглингизга хуш ёқадики, уни пиёда айланиб чиқиш ҳам осондек туюлади”, дейди меҳмонлардан бири.

2. Сидней, Австралия – Сидней ёз кунларида ташқарида овқатланиш учун ажойиб маскан. Conde Nast Traveler сўровномасида шаҳарга ташриф буюрган сайёҳлардан бири шундай дейди: “Австралияликлар жуда ёқимли халқ, улар барчага бирдек дўстона муносабатда бўлишади. Ҳар сафар шаҳар кўчаларида тўхтаб, харитадан керакли жойни излашга тушганимизда, австралияликлар ёнимизга келиб, ёрдам таклиф қилишган”.

3. Дублин, Ирландия – Ирландия пойтахти Conde Nast Traveler ўқувчилари орасида учинчи ўринга муносиб кўрилди. Шаҳарда меҳмон бўлган сайёҳлардан бири шундай дейди: “Бизга қаерга бориш, нималарни кўриш борасида маҳаллий халқ ҳар қандай гиддан яхши маслаҳатларни берди”.

4. Квинстон, Янги Зеландия – Бу шаҳар ўзининг табиати билан ҳар қандай кишининг диққатини тортадиган йирик сайёҳлик маркази. Квинстонда экстремал спорт турлари билан шуғулланиб, саргузаштларга тайёр туринг.





















