Италиялик бош-ошпаз "барча веганларни ўлдириш" истаги борлигини маълум қилди
Ижтимоий тармоқларда итальян бош-ошпази ва ресторатор Жанфранко Виссанини веганликка боғлиқ сўзлари учун танқид қилишди. У In Onda пазандачалик кўрсатуви вақтида жониворлар гўштини истеъмол қилмайдиган инсонларни Иегова шоҳидларига қиёслади, веганликни эса секта деб атади. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Шоуда иштирок этган яна бир бошқа ошпаз Давидэ Олдани Виссанидан бемаъни гапларни сўзламаслигини сўради, бироқ Жанфранко ўз нуқтаи назарини ўзгартирмаслигини қайд этди.
«Бу ҳақиқат, мен веганларни назарда тутяпман, вегетарианларни эмас. Мен веганларни нима қилган бўлар эдим? Уларнинг барчасини ўлдиришни истайман», — дея жавоб берди Виссани.
Ижтимоий тармоқларда веганликни қўлловчи фойдаланувчилар бош-ошпазнинг иғвогарона сўзларига салбий муносабат билдиришмоқда. Жумладан, улардан бири Виссани — гўшт инсон учун зарарли эканлигига "тирик" мисол бўла олишини айтиб ўтди.
Шунингдек, ошпазни қўллаб-қувватловчи тарафдорлари ҳам топилиб, кўплаб салбий фикрларга қарамай, унинг сўзларини оқловчи изоҳлар қолдиришмоқда.
Веганлик — вегетарианликнинг бир шакли бўлиб, унга амал қилувчилар ўз таомлари рўйхатидан жонивор маҳсулотларини бутунлай чиқариб ташлайди.
Мавзуга оид
13:47 / 05.09.2021
“Ислом Каримовга Риштоннинг Чўнғара гуручида оқ рангли қилиб ош пишириб берар эдим...” Биринчи президент Каримовнинг фарғоналик ошпази Сулаймон ака нималарни хотирлайди?
11:38 / 08.02.2020
«Украина халқига ўзбек таомларини тортиқ қиляпмиз» — андижонлик ошпаз Киевда
00:49 / 16.05.2019
50 нафардан ортиқ кишига инфекция юқтириб, ўзи соғлом бўлган ошпаз тарихи
00:37 / 14.11.2018