Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
#TabrikRio2016 — Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорларга энг яхши табриклар танлови
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда «Kun.uz» ахборот сайти Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган 31-ёзги Олимпиада ўйинларининг ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорларига энг яхши тилаклар танловини эълон қилади.
Бунда барча юртдошларимиз ўзларининг дил изҳорларини видео ҳамда фотомурожаат, матнли ва шеърий табриклар орқали йўллаб боришлари мумкин.
Танловнинг ўтказилиш муддати ва шартлари:
Танлов 23 августдан 1 сентябргача ўтказилади. Унда Facebook, Twitter ва Instagram ижтимоий тармоқларида #TabrikRio2016 ҳештеги билан эълон қилинган табриклар иштирок этади.
Энг яхши тилаклар www.mt.uz ва www.kun.uz сайтларида ёритилиб борилади.
Лойиҳа якуни:
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши табриклар эгалари Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган 31-ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари дастхати туширилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ғолиблар www.mt.uz ва www.kun.uz сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
21:00 / 03.04.2026
Тошкент давлат тиббиёт университети: хорижий талабалар учун нуфузли танлов
19:00 / 03.04.2026
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
22:55 / 26.03.2026