Beeline сайтида “Ўзбекистон 25” digital-лойиҳаси тақдим этилди
Алоқа оператори Beeline Public Media агентлиги ва “UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш маркази” ДУК қўллаб-қувватлаши билан биргаликда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон 25” digital-лойиҳасини тақдим этмоқда.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Beeline катта иштиёқ билан ҳақиқатан ҳам ватанпарварлик тўйғуси билан тўлган мазкур “Ўзбекистон 25” лойиҳасини бош ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлади. Мустақилликнинг юбилей санаси яқинлашмоқда ва биз Ватанимизнинг шаклланиши ва ривожланишининг асосий босқичларини ватандошларимиз билан биргаликда эслаш имконини тақдим этишдан мамнунмиз. Бунинг энг қувончлиси ва рамзийлиги шундаки, совға digital-форматда амалга оширилган ва ҳар ким смартфон, планшет ёхуд desktop компьютердан киришидан қатъи назар адаптив форматда тақдим этилган”.
“Ўзбекистон 25” лойиҳаси http://25.beeline.uz/uz/ ҳаволаси бўйича жойлаштирилган ва ёш республикамиз тарихидаги энг эсда қоларли саналарни кўрсатган ҳолда мамлакатнинг мустақил ривожланишини электрон солномаси сифатида амалга оширилган. Ҳамма учун таниш бўлган воқеалар, шунингдек, кенг аудитория учун номаълум бўлган пайтлар ҳақидаги маълумот билан бўлишиш истаги пайдо бўлиши шубҳасиз – бунинг учун сайтнинг интерфейсида энг оммабоп ижтимоий тармоқларнинг белгилари келтириб ўтилган, улар ёрдамида эса бир тугманинг босилиши орқали шахсий профилда “Ўзбекистон 25” лойиҳасига ҳаволани жойлаштириш мумкин.
Тафсилотлар http://25.beeline.uz/uz/ сайтида.
Мавзуга оид
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
16:00 / 23.10.2024
Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди
14:20 / 07.10.2024