2015 йилнинг октябрида ХОК ижроия қўмитаси Кувайт Миллий олимпия қўмитасини Кувайтда спорт ишларига давлат томонидан ҳаддан ортиқ даражада аралашув мавжудлиги учун четлатганди. Натижада кувайтлик спортчиларнинг бир қисми Рио-де-Жанейро олимпиадасида Халқаро олимпия қўмитаси байроғи остида иштирок этди.

Май ойида ФИФА ҳам Кувайт футбол федерациясини юқорида келтирилган сабабга кўра четлатганди.