Señor&Señorita дўконида маҳсулот қийматининг 50 фоизини қандай қилиб қайтариб олиш мумкин? Бу ҳақида батафсил мақоламизда билиб олишингиз мумкин.
2016 йилнинг 5 августида Señor&Señorita дўкони томонидан ташкил этилган “Ўз саёҳатингизни танланг!” акцияси иштирокчилари совғалар ўйналиш жараёнини ҳаяжон билан кузатишди. Дўконга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон, айниқса танловнинг ҳаққонийлигига ишонмаганлар қимматбаҳо совғаларнинг омадли эгаларини аниқлаш маросими қанчалик адолатли ўтганига ишонч ҳосил қилишди.
100 нафардан ортиқ ғолиблар комиссия аъзолари, меҳмонлар ва акция иштирокчилари ёрдамида аниқланди. Истаган шахс йиғилганларнинг кўз ўнгида лототрондан ғолиб номи ёзилган чиптани навбатма-навбат тортиш ҳуқуқига эга бўлди. Асосий совғалар – Таиланд, Малайзия ва Туркияга икки кишига мўлжалланган йўлланмаларнинг 5 нафар эгасини эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова танлаб бердилар. Тадбир меҳмонлари пойтахтнинг энг яхши лайв-бэндларидан бири “Кўк Чой” гуруҳининг ажойиб ижросидан баҳраманд бўлишди.




Señor&Señorita дўконининг туҳфалари шу билан чекланиб қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан 2016 йилнинг 5 августидан дўкон маҳсулот қийматининг ярмини ҳадя ваучери кўринишида қайтаради. Қандай қилиб дейсизми? Масалан, сиз 500 000 сўмлик товар харид қиласиз ва сизга бошқа турдаги маҳсулотларни сотиб олишингиз учун 250 000 сўмлик ваучер тақдим қилинади. Тасаввур қилиб кўринг-а, нақадар ҳамёнбоп! Тасаввур қилдингизми? Энди эса дарҳол Señor&Señorita дўконига шошилинг, чунки акция тугашига жуда кам вақт қолди. Ҳа, айтганча - дугоналарингизни чақиришни унутманг! Зеро бу дўконда ҳақиқатдан ҳам ҳамёнбоп харидларни амалга оширасиз.
“Биз сизга хариднинг 50 фоиз қийматини қайтариб берамиз!”акциясида 100дан ортиқ маҳсулот турлари иштирок этмоқда. Уларни сотиб олар экансиз, совға сифатида Señor&Señorita дўконида 1000 хил товар харидида фойдаланиш мумкин бўлган ваучерни қўлга киритасиз.

















