Технологии | 07:37 / 27.08.2016
5239
1 дақиқада ўқилади
Биринчи Apple компьютерининг прототипи 815 минг долларга сотилди
Биринчи Apple компьютери – Apple 1’нинг прототипи аукционда 815 минг долларга сотилди.
Маълум қилинишича, Стив Возняк ва Стив Жобс 1976 йилда бундай прототиплардан 200 тага яқинини яратган. Аукционда сотилган нусха ўзидан фақат платани намоён қилади, унинг на монитори, на тизим блоки бор.
Аукционни уюштирган Charitybuzz жамғармаси прототипни сотишдан 1 млн доллар қўлга киритмоқчи бўлган, бироқ охирги берилган нарх 815 минг долларни ташкил қилди. Олинган пулнинг ўндан бир қисми лейкемия ва лимфома касалларини ўрганиш учун ажратилади. Қурилмани сотиб олган Гленн ва Шэннон Деллимор ўқувчиларни илҳомлантириш учун компьютерни мактаб ва университетларда намойиш қилишмоқчи.
Мавзуга оид
15:48 / 02.03.2020
Стив Жобснинг беваси фарзандларини мероссиз қолдиришга қарор қилди
18:43 / 01.03.2020
Стив Жобснинг беваси: «Агар узоқ умр кўрадиган бўлсам, бойлигим ҳаётим билан бирга тугайди»
23:02 / 25.02.2019
Стив Жобснинг 10 тамойили
20:41 / 04.12.2018