Жаҳон | 09:56 / 29.08.2016
4872
1 дақиқада ўқилади

Филиппин қамоқхонасига ҳужум уюштирилди

27 август куни ислом жангариларининг Филиппин жанубидаги қамоқхонага уюштирган ҳужуми натижасида 23 нафар маҳбус қочишга улгурган. Бу ҳақида қамоқхона назоратчиси Акмад Табао маълум қилди.

“Дастлаб полиция 28 нафар маҳбуснинг қочганлиги ҳақида хабар қилганди, аммо Табао бу рақамга аниқлик киритди”, - деб ёзади Сингапурнинг етакчи нашри бўлган Straits Times.

Бундан аввал “Мауте” филиппин гуруҳининг тахминан 50 нафар қуролланган жангчиси Марави шаҳридаги қамоқхона ҳудудига бостириб киришган ва бир ҳафта илгари қўлга олинган 8 нафар шерикларини озод қилишган.

Манбага кўра, хавфли жиноятчилар қамоқхонасида сақланувчи яна 15 нафар маҳбус бу фурсатдан фойдаланиб, қочиб қолган.

Бу филиппин қамоқхоналарида ташкиллаштирилган биринчи оммавий қочиш эмас. 2009 йилда юздан ортиқ қуролланган жангарилар Басилан оролининг жанубидаги қамоқхонага ҳужум уюштиришган ва 31 нафар маҳбусни озод қилишган.

Мавзуга оид