Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гейнрих Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркибга киритилди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки икки учрашув учун таркибни маълум қилди. Бу ҳақда Tribuna.Uz сайти хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни саралашнинг учинчи босқичи дастлабки ўйинлари доирасида Тошкентда Сурияни қабул қилади. 6 сентябрь куни эса сафарда Қатарга қарши ўйин ўтказади.
Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:
Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”)
Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон)
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026