Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хакерлар Dropbox хизматининг 68 млн аккаунтини ўғирлади
Хакерлар файллар сақлашга мўлжалланган Dropbox хизматининг 68 млндан ортиқ логин ва паролларини ўғирлашга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда Motherboard. Нашр, ўғирланган ахборотлар билан танишиб чиққан.
Мазкур маълумотлар сохта эмас, деган Dropbox хизматининг юқори лавозимли вакили. Ахборот хавфсизлиги мутахассиси Трой Ҳант (Troy Hunt) ҳам рафиқасининг пароли мисолида маълумотлар ўғирланганини тасдиқлаган.
Август ойи бошларида Dropbox фойдаланувчиларига мактуб йўллаб, компания тизимига ноқонуний кириш амалга оширилгани учун пароллар бекор қилинганини маълум қилганди.
Motherboard нашрига кўра, 32 млн парол Bcrypt хешлаш воситасида анча кучли шифрлангани боис, хакерлар уларни очишни уддалаши даргумон. Қолганлари бирмунча эски SHA-1 алгоритми билан ҳимояланган.
Мавзуга оид
10:37 / 07.07.2026
Тошкентда онлайн қимор учун машина ўғирлаган шахс қўлга олинди
10:06 / 11.06.2026
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026