Дунёда ҳар куни бизни ҳайратга соладиган, ажабтовур ихтиролар яратилади ва уларни кўриб тилимизда шундай сўз айланади: «Мен ҳам шуни истайман!» Кеча фақатгина китобларда бўлган ихтироларни бугун кундалик ҳаётда ҳам учратиш мумкин. Жорий йилда яратилган энг яхши ихтиролар билан танишинг.
Учар бонсай
Оддий тувакдаги ўсимликлар? «Биз аллақачон келажакдамиз, туваклар учиши керак», — деди Hoshinchu компанияси ва ҳар бир уйга келажак нафасини олиб кирувчи ҳавода муаллақ турадиган ўсимликни яратди.
Самолёт ичидаги осмон
Самолётда учиш баъзан жуда зерикарли, айниқса агар узоқ давом этувчи парвоз бўлса. Бунга чек қўйиш мақсадида BOEING компанияси том қисми ва полда экранлар билан жиҳозланган самолётларни ишлаб чиқара бошлади. Бу эса йўловчиларни тунги осмон ва булутлар орасида сайр қилишларига имкон беради. Самолёт ичига кириб «Вау!» деб юборасиз.
Қоғозни қайта ишлаб чиқарувчи мобиль машина
Қоғозни қайта ишлашга кўп вақт ва куч талаб қилинади. Япония EPSON компанияси бу муаммони ҳал этишга муваффақ бўлди ва қоғозларни бир неча соат ичида қайта ишлаб чиқарувчи кичик машинани ихтиро қилди. Энг муҳими, бу жараёнда бир томчи ҳам сув ишлатилмайди. Бундай қурилмани ҳар бир офисга ўрнатиш керак.
Самолётда қутқарув корпуси
Парвозлардаги хавфсизлик — энг муҳим вазифа, шу сабабли олимлар парвозларни янада қулай ва хавфсиз қиладиган янги тизимларни ихтиро қилишга ҳаракат қилмоқда. Украиналик муҳандис Владимир Татаренко самолёт ҳалокатга учраган чоғида йўловчилар ўтирган ўриндиқларни ажратиб, исталган ерга осон қўниб олишини таъминловчи тизимни яратди.












