Жамият | 12:13 / 04.09.2016
13608
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда савдо марказларидаги кўнгилочар майдончалар вақтинча ёпилди

3 сентябрдан Ўзбекистонда эълон қилинган уч кунлик мотам муносабати билан Тошкентдаги савдо-кўнгилочар марказларининг ўйин майдончалари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Samarqand Darvoza, Parus, Next, Mega Planet ва Vega савдо-кўнгилочар марказларининг Facebook'даги саҳифаларида хабар қилинди.

Унга кўра, марказлар ҳудудидаги ўйин майдончалари, аттракционлар, кинотеатрлар ва бошқа кўнгилочар лойиҳалар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

«03.09.2016 дан 06.09.2016 гача Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида турли тадбирлар ва турли реклама акциялари ўтказилмайди, шунингдек, 4- ва 5- қаватларда жойлашган ўйин майдончалари, боулинг «The Bowler», «Royal Cinema» кинотеатри ва қўғирчоқ театри ишламайди. Қолган барча кафе, дўкон ва фуд-кортлар белгиланган график асосида фаолиятини давом эттиради», - дейилган марказ хабарида.

Мавзуга оид