Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон чегараолди савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июл куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, энг аввало, олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажми ортиб бораётгани, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан қўшма инвестиция компанияси орқали кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани таъкидланди. Чегараолди савдо марказларини очиш устида иш олиб борилмоқда. Самарқанд ва Душанбе шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар тикланди. Муҳим маданий дастурлар амалга оширилмоқда.
Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўришни ҳам муҳокама қилди.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026