Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин эртага Самарқандга келади
Россия президенти, айни вақтда Хитойдаги "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этаётган Владимир Путин 6 сентябрь куни Самарқандга келади. Бу ҳақда «Анҳор.uz» сайти ўз манбасига асосланиб хабар тарқатган.
«6 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Хитойдан Москвага қайтишда Самарқандга кириб ўтади. Бундан мақсад — марҳум президент (Ислом Каримов — «Кун.uz») қабрини зиёрат қилиш ҳамда маҳаллий раҳбарлар билан учрашиш», — дейилган хабарда.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь, жума куни вафот этди.
Дафн маросими 3 сентябрь куни, Ислом Каримовнинг ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
3—5 сентябрь кунлари Ўзбекистонда мотам кунлари деб эълон қилинган.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026