Жаҳон | 09:31 / 06.09.2016
21201
2 дақиқада ўқилади

Филиппин президенти Обамани қаттиқ ҳақорат қилди

Филиппин президенти 5 сентябрь куни Лаосда ўтадиган Шарқий Осиё саммити арафасида берган матбуот анжумани вақтида америкаликлар президенти Барак Обамани "фоҳишанинг ўғли" деб атади ва уни саммит вақтида лаънатлашга ваъда қилди. У америкалик ҳамкасбига инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлари билан "ҳар ерга бурун тиқмаслик"ни маслаҳат берган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Қайд этилишича, бу баёнотга Обама саммитда Филиппинда Дутерте сайланганидан кейин жиноятчиликка қарши кураш доирасида 2 мингдан ортиқ кишининг ўлдирилганини кўтариб чиқмоқчилиги сабаб бўлди. Бундан ташқари, G20 саммити вақтида Обама Филиппиндаги гиёҳвандлик ва жиноятчилик муаммоларини жиддий муаммолар сифатида келтириб ўтган.

"Мен суверен давлат раҳбариман. Биз энди мустамлака эмасмиз. Менга Филиппин халқидан бошқаси хўжайинлик қила олмайди. У ҳурмат кўрсатиши лозим. Баёнотлар ва саволларни ҳавога йўллаш керак эмас. Фоҳишанинг ўғли, мен бу саммитда сени лаънатлайман", — деган у.

Саммит доирасида Обама Дутерте билан учрашув ўтказиб, Филиппинда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши муаммоларини кўтариши кутилмоқда.

Бу чиқишдан кейин Оқ уй бу икки сиёсатчининг учрашуви ўтказилишига шубҳа билдирган.

Мавзуга оид