Янги iPhone 7’нинг иккита камерага эга бўлиши ҳақидаги миш-мишлар — айни ҳақиқат! Қурилма дизайни янада ихчамлашган.

Apple корпус ишлаб чиқаришнинг янги технологияси билан алоҳида мақтаниб ўтди. Алюминий энди шишадан фарқ қилмайди, шунингдек, сиз иккита янги рангни учратишингиз мумкин - қора ва қора оникс.

«Home» тугмаси жиддий ўзгаришни бошдан кечирди. У эндиликда бармоқ кучини сеза олади. Унда Taptic Engine механизми ўрнатилган.

iPhone 7 Plusнинг иккита 12 мегапикселли камераси 10 каррали оптик катталаштиришга, фото учун объективлар кенгбурчакли тасвирга эга. 

iPhone 7 камераси 12 мегапикселли сенсор ва суратни оптик мувофиқлаштиришга эга бўлди. Суратлар янги iP7чипи орқали таҳрирланади ва чипнинг ўзи керакли ёруғлик ва рангларни танлаб беради. 

Янги айфонларда 3,5 мм,ли тешик йўқлиги сабабли компания симсиз қулоқчинларни тақдим этди. Air Pods компаниянинг исталган қурилмасида iCloud орқали ишлай олади.

Air Podsни Siri овоз ёрдамчиси орқали бошқариш мумкин. Қурилма шунингдек, суҳбатлар учун микрофон вазифасини ҳам ўтайди. 

Air Pods ўз кейсига эга бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ундан қувват олади. Қулоқчиларнинг бир заряди 5 соатга етиши мумкин. 

Одатий қулоқчинларни янги қурилмага смартфонлар тўпламига кирувчи улагич билан улаш мумкин.