Францияда денгиз сатҳидан 3 минг метрдан ортиқ баландликдаги дор йўлида кўплаб одамлар эрталабгача қолиб кетди. Бу ҳақида TJ хабар берди.
8 сентябрь маҳаллий вақт билан соат 17:30да техник сабабларга кўра, Монблан тоғ ҳудудидаги Panoramic Mont Blanc дор йўли ҳаракати тўхтаб қолди.
65 киши вертолётлар ёрдамида эвакуация қилинди, бироқ об-ҳаво шароити туфайли қутқарув операциясини тўхтатиб туришга тўғри келди. Қутқарувчилар дор йўлидаги кабинкаларда қолиб кетган одамларга адёл ва егуликлар етказиб беришди.

















