Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паралимпия ўйинлари. Ўткиржон Ниғматов Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медаль келтирди
Фото: OlympicUz
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия делегацияси ҳисобига дзюдочилар жамоаси навбатдаги медални тақдим этди.
Эркаклар ўртасида 66 кг. вазн тоифасида иштирок этган Ўткиржон Ниғматов паралимпия ўйинларида чемпион бўлди.
У чорак финалда кубалик дзюдочини "вазари" баҳоси билан мағлуб этди. Ярим финалда эса украиналик Давид Хоравага қарши баҳс муддатидан олдин қайд этилган ғалаба билан якунланди.
Ниғматов ҳал қилувчи баҳсда озарбойжонлик Байрам Мустафоевни иппон билан мағлубиятга учратди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Мавзуга оид
11:30 / 18.02.2026
Россия ва Беларус паралимпиячилари ўз мамлакатлари байроғи остида иштирок этади
16:18 / 30.08.2024
Паралимпия ўйинлари. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди
17:48 / 03.09.2021
Паралимпия. Сафия Бурхонова Ўзбекистонга еттинчи олтин медални тақдим этди
17:23 / 02.09.2021