Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистоннинг янги конституциясига кўра президентлик муддати узайтирилди
Туркманистон парламенти (Мажлис) бугун президентликка номзодлар учун ёш чекловини бекор қилинган янги конституцияни бир овоздан қабул қилди. Шунингдек, янги конституцияга биноан президентлик муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилган.
Янги конституцияни қабул қилиш учун овоз бериш Туркманистон Оқсоқоллар кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди. Унда ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этди.
«Республика президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов йиғилишда ушбу қонунга имзо чекди ва шу пайтдан бошлаб ҳужжат қонуний кучга кирди», дейилган РИА Новости хабарида.
«Туркманистонда янги конституция қабул қилиниши — мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишнинг янги босқичига ўтганидан далолатдир. Туркманистоннинг янги конституцияси халқаро ҳуқуқнинг тан олинган нормалари асосида халқаро қонунчилик тажрибаси инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган», — дея қайд этган Гурбангули Бердимухаммедов.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги конституцияга кўра, Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган ва 70 ёшдан ошмаган шахс Туркманистон президентлиги учун номзод сифатида кўрсатилиши мумкин эди.
2016 йилнинг 29 июнида Гурбангули Бердимуҳаммедов 61 ёшга кирганди. Унинг конституция бўйича иккинчи муддати 2017 йилда ниҳоясига етиши керак эди.
Туркманистонда охирги марта президент сайловлари 2012 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган. 2008 йилнинг сентябрь ойида конституцияга киритилган ўзгартиришларга кўра, навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг февралида ўтказилиши керак ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
11:50 / 11.12.2025