Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WADA аксилдопинг маълумотлар базаси бузиб кирилганини тасдиқлади
Халқаро теннис федерацияси (ITF) Жаҳон аксилдопинг агентлигидан (WADA) ташкилотнинг аксилдопинг маълумотлар базаси бузиб кирилганлиги ҳақидаги хабарни олганини тасдиқлади. Бу ҳақида ITF вакили "Р-Спорт"га маълум қилди.
"ITF WADA'дан ташкилотнинг аксилдопинг базаси ADAMS'нинг бузиб кирилганлиги ҳақида маълумот олди ва дори воситаларининг даволаш мақсадида қўлланилишига изн берувчи сертификатлар нусхаси интернетда жойлаштирилди. Маълумотлар базасини бузиб киришнинг кўламини аниқлаш мақсадида биз WADA билан иш олиб боряпмиз", - дейилди ITF'да.
13 сентябрда Россиянинг Fancy Bear хакерлар гуруҳи WADA америкалик теннисчилар Серена ва Винус Уильямсларга тақиқланган дори воситаларини даволаш мақсадида истеъмол қилишга рухсат берганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп этди. Шунингдек 2016 йили тўрт карра олимпиада чемпионига айланган америкалик гимнастикачи Симона Байлзнинг "ижобий" допинг тест топширгани, лекин ўйинлардан четлаштирилмагани аниқланган.
WADA россиялик хакерлар гуруҳини ADAMS маълумотлар базасига ноқонуний бузиб кирганликда айбламоқда.
"Жаҳон аксилдопинг агентлиги бундай давомли киберҳужумларни қоралайди, зеро улар WADA ва допинг билан курашувчи глобал тизимни бузишга йўналтирилган. WADA ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан барча ҳужумлар Россиядан амалга оширилаётгани ҳақида хабар олган", - дейди ташкилотнинг бош директори Оливье Ниггли WADA расмий сайтида.
Мавзуга оид
10:06 / 11.06.2026
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
16:48 / 06.03.2024
Бошоғриқ маълумотлар базаси: йўқ уйга солиқ тўлайсан, уйингда бегона одам пропискада
23:45 / 27.10.2021
Украина аксилдопинг агентлиги раҳбарияти можародан кейин истеъфога чиқди
00:00 / 18.12.2020